Технология | 19:10 / 27.04.2016
2278
1 дақиқада ўқилади

YouTube ўчириб бўлмайдиган рекламаларни ишга туширади

YouTube видеохостинг хизмати рекламанинг янгича кўринишини синовдан ўтказаётганини маълум қилди.

Унга кўра, хизматнинг мобил версияларида 6 секундли реклама роликлари пайдо бўлиб, уларни ўтказиб юборишнинг имкони бўлмайди. Бу ҳақида Google компаниясининг блогида хабар берилди.

YouTube қайд этишича, Bumper деб номланган рекламалар айнан мобиль қурилмалардаги видеолар намойишидан аввалги оралиқда ёзилган бўлади. Бундан ташқари, бу турдаги рекламалар ёшлар аудиториясига мўлжалланган.

Шу билан биргаликда, анъанавий кўринишдаги рекламалар ҳам йўқолмайди — узун роликларни аввалгидек 5 дақиқалик томошадан сўнг ўтказиб юбориш мумкин.

Достонбек Матёкубов
Тайёрлаган Достонбек Матёкубов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш