12:52 / 28.04.2016
5018

28 апрель: тарих ғилдираги

28 апрель — жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 128-куни.

Воқеалар:

1998 йил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Москвадаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар бошлиқларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

1995 йил — Тошкентда маърифатпарвар адиб, шоир ва давлат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 120 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

1908 йил — Бутунжаҳон эсперанто ассоциация ташкил этилди.

1914 йил — АҚШда ҳаволи кондиционерга патент берилди.

1968 йил — Рус кинорежиссёри Леонид Гайдайнинг «Бриллиант қўл» бадиий фильми катта экранларга чиқди.

Таваллудлар:

1753 йил — немис кимёгари, қанд лавлагидан биринчи бўлиб спирт ва уксус олишга эришган Франц Ахард

1916 йил — италян автосаноатчиси Ферруччио Ламборжини

1961 йил — Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова

1973 йил — Ўзбекистон Респубикасида хизмат кўсатган артист Рашид Холиқов

1974 йил — испан киноактрисаси Пенелопа Круз.

Top