11:19 / 28.04.2016
1845

Бразилия соғлиқни сақлаш вазири истеъфога кетмоқда

Бразилия соғлиқни сақлаш вазири Марселу Кастру ўз лавозимини тарк этмоқда. Кастру 27 апрелда истеъфога кетиш ҳақидаги қарорни яқинда ҳукмрон коалиция – Бразилия демократик ҳаракати партиясидан чиқиб кетгани сабабли қабул қилган.

"Бугун мен президент Руссеффга кетишим ҳақидаги аризани бераман", деб айтди вазир. Вазир охирги кунларда партиядошлари бирин-кетин ҳукуматни тарк этганларини таъкидлаб ўтди. "Фақат мен ва қишлоқ хўжалиги вазири Катя Абреу қолди. Менга партия қарорларини бажара олмаганим ва вазирлар маҳкамасидан кета олмаганим учун ноқулай бўлмоқда. Бу гўёки мен барча сиёсий сафдошларимга қарши боришга қарор қилганимдек кўринмоқда", деб тушунтирди Кастру.

Кастру Бразилия соғлиқни сақлаш соҳаси муаммоларга, жумладан хавфли Зика вирусининг тарқалиши билан дуч келган бир пайтда истеъфога кетмоқда. Бундан аввалроқ Зика вируси чақирадиган безгак билан касалланганликка гумон қилинганлар сони икки ой ичида 90 мингдан ошиб кетгани маълум бўлди. Энг оғир вазият ёзда Олимпиада бўлиб ўтадиган Рио-де-Жанейро штатида вужудга келмоқда. Каструнинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча маълум қилинмаган.

Top