18:59 / 29.04.2016
4061

Андижонда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Андижон шаҳрида 1997-1998 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Баландликка, уч ҳатлаб ва узунликка сакраш бўйича баҳсларида Темур Раҳматуллаев, Дмитрий Пупко, Игорь Лихоманов, Марина Пилюгина, Оксана Молчанова, Виктория Дирдина ғолибликни қўлга киритди.

Ядро, найза, босқон ва диск улоқтириш бўйича Фарҳод Суюнов, Эркин Усмонов, Жалолхон Тилаволдихўжаев, Акмал Нарзуллаев, Фарида Ҳакимова, Гулчеҳра Сайфуллаева, Гулрухсора Ҳошимова, Севара Режеповага тенг келадиган топилмади.

Ўнкураш баҳсларида Олег Пошвин 5489 очко билан етакчилик қилган бўлса, Александра Юркевсая етти курашда 4755 очко билан биринчи бўлди. Лангар чўпга таяниб сакрашда Азиз Сейтожиев олтин медални қўлга киритди.

100, 200, 400, 1500 метр масофага югуришда Жалолиддин Ҳамроқулов, Владимир Ампилогов, Анвар Саримсоқов, Бекзод Сафаров, Анна Шиманис, Мария Лемзякова, Элмира Газизова, Татьяна Таланова марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Юз метрга эстафетада ўғил болалар ўртасида Самарқанд, қизлар ўртасида Тошкент шаҳри жамоалари ғолиб бўлди. 110 ва 400 метрга тўсиқлар оша югуришда Шоҳрух Баратов, Ирода Олимова ҳамда Камилла Ёқубова барча рақибларини ортда қолдирди.

10000 метрга спортча юриш бўйича Дониёр Исматов ва Севара Иброҳимова биринчи бўлди.

Top