07:30 / 29.04.2016
2010

Эркак поездни ўғирлаб, металлоломга топшириб юборди

Россиянинг Петрозаводск шаҳрида бир эркак 11 та темир йўл вагонини ўғирлаб, уларни бўлаклаб, металлоломга топшириб юборди. Бу ҳақда "Российская газета" нашри хабар бермоқда.

Эркакка нисбатан "Жуда катта миқдордаги ўғриликни содир этиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд маълумотига кўра, эркак поездни анчадан бери мўлжалга олиб юрган. У поезд вагонларини ҳисобдан чиқарилган вагонлар сифатида расмийлаштириб, уларни бўлаклаб, темир-терсакка топшириб юборган. Эркак етказган зиён 2 млн рублга баҳоланган.

Top