Иқтисодиёт | 00:00 / 29.04.2016
1689
1 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Россия ва АҚШни Суриядаги вазиятга таъсир қилишга чақирди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россия ва АҚШни Суриядаги қуролли тўқнашувни тўхтатиш учун ихтилоф томонларига таъсир қилишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Пан Ги Мун, шунингдек, Ҳалабдаги шифохонага ҳужумнинг холис тергов қилинишини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Ҳужум оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Аввалроқ Оқ уй Ҳалабга берилган аваизарбаларни қоралаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш