08:25 / 01.05.2016
2577

Ёқутистонда 400 кг лик Пасха ширинлиги пиширилди

Ёқутистонда Пасха байрами муносабати билан 400 кг лик шоҳона кулич (Пасхада пишириладиган ширин нон) пиширилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Немюгюнск нон маҳсулотлари комбинати тижорат директори ўринбосари Илья Гоголевнинг айтишича, кулични 12 қандолатчи ва новвой икки сменадан 3 кун давомида пиширганлар.

Куличга 200 кг ун, 900 та тухум, 60 кг шакар, 18 кг майиз ва 20 кг га яқин цукат ишлатилди. Куличнинг баландлиги 1,5 метрдан баландроқ чиқди.

Гоголевнинг таъкидлашича, шоҳона кулич бўлиб-бўлиб пиширилган. Натижада пишириқ 9 та қатламдан иборат бўлди.

"Биз Ёқутистон ва Узоқ Шарқ тарихида биринчи марта бундай катта кулич тайёрладик", деб айтди Гоголев.

Кулични барча истовчилар 1 майдаги байрам тантаналарида тотиб кўришлари мумкин бўлади.

Top