Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Денис Истомин Мадриддаги ATP турнирининг асосий босқичини ғалаба билан бошлади
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Испаниянинг Мадрид шаҳрида давом этаётган нуфузли Mutua Madrid Open турнирининг асосий босқичини ғалаба билан бошлади.
Бунгача Ўзбекистон вакили дастлабки ўйинларида испаниялик Альберт Монтанесни 6:4, 6:3 ҳисобида, қозоғистонлик Михаил Кукушкинни 6:2, 2:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб асосий тўрга йўлланма олганди.
Асосий тўрнинг биринчи босқичида Истомин россиялик Теймураз Габашвили билан куч синашди. 1 соат давом этган ўйинда Дениснинг қўли баланд келди ва рақибини 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди. Габашвили ўйин давомида 4 марта қўшхатога йўл қўйган.
Эндиликда Истоминга кейинги босқичда энди чехиялик Томаш Бердих рақиблик қилади.
Турнирнинг мукофот жамғармаси 4 771 360 еврони ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:42 / 26.02.2026
Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси ўлдирилиши: гумонланувчи ГФРда ушланди
09:30 / 19.01.2026
Испанияда икки поезд тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
14:00 / 21.10.2024