Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ўсмир йигит селфига тушиш чоғида ўзини ўлдириб қўйди
Ҳиндистоннинг Лудҳиана шаҳрида ўсмир йигит селфи суратга олаётганда бехосдан ўзини чаккасидан отиб қўйди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.
16 ёшли Рамандип Сингҳ синглиси билан бирга суратга тушишган. Улар селфига отасининг пистолети билан бирга тушганди.
Ўсмир пистолетни чаккасига олиб борган ва адашиб кетиб, камера тугмаси ўрнига пистолет тепкисини босиб юборган.
Бахтсиз воқеа пайтида болалар уйда ёлғиз бўлган. Қўшнилар ўқ овозини эшитган заҳоти тез ёрдам гуруҳини чақиришган. Рамандипни маҳаллий касалхонага олиб борилган, бироқ унинг жонини асраб қолишнинг имкони бўлмаган.
Ҳиндистон селфи туфайли нобуд бўлганлар ва жароҳат олганлар сони бўйича энг олдинги ўринларни эгаллайди. Шу туфайли мамлакатнинг қатор жойларида селфи олиш тақиқланган.
Мавзуга оид
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025