16:21 / 02.05.2016
18668

Рамзон Қодиров жиянининг дабдабали тўй маросимидан "репортаж уюштирди"

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров ўз инстаграм саҳифасида катта акаси Зелимхоннинг ўғли уйланиш маросимида олинган видеороликни жойлаштирди. 

“Имона Магомадова бизнинг муҳтарам келинимиз бўлди. Қувончимизни биз билан баҳам кўриш учун менинг азиз биродарларим, Шимолий Кавказ минтақа раҳбарлари, федерал идоралар раислари, Россия ва давлатлардан меҳмонлар ташриф буюришди. Шунингдек, Шимолий Кавказ масалалари бўйича вазир Лев Кузнецов келди. 

Тўй чечен халқи анъаналарига муносиб тарзда ташкиллаштирилган. Истак билдирган ҳар бир инсон тўйга ташриф буюриши, азиз меҳмонимиз бўлиши мумкин. 

Маълумки, чеченлар тўй кунида от пойгалари ўтказишган. Центаройнинг чекка ҳудудларида бешта пойга йўлаклари ташкил этилди. Чеченистон ва Шимолий Кавказнинг барча туманларидан 200дан ортиқ тулпор беллашди. 

Бир пайтнинг ўзида миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам бўлиб ўтди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар, автомашиналар билан тақдирланди. Тўкин дастурхонлар тузалди. Қизғин лезгинка рақслари ижро этилди. Тахминий ҳисоб-китобга кўра, тантанали маросимда 2 минг киши иштирок этган”, - маълум қилди Рамзон Қодиров.

Top