21:12 / 02.05.2016
6063

Сирдарёда ёшлар фестивали бўлиб ўтди

Сирдарёда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда таниқли шоир ва ёзувчилар, санъат намояндалари, олимлар, ёшлар иштирок этди. 

Фестиваль доирасида “Бу – менинг Ватаним!”, “Депутат ва ёшлар”, “Замонамиз қаҳрамонлари”, “Одам савдоси – давр муаммоси”, “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Биз – терроризм ва диний экстремизмга қаршимиз!”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”, “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам”, “Фахрийлар эъзоз ва эътиборимизда” каби тадбирлар ташкил этилди.

Гулистон давлат университети қошидаги академик лицейда “Бу – менинг Ватаним!” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Ширин, Янгиер шаҳарлари, Боёвут ва Гулистон туманларида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар”, “Ватаним – менинг фахрим” лойиҳаларида ёшлар ўз имкониятларини рўёбга чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган кўплаб таклифларини ўртага ташлади.

Сенаторлар ва депутатлар иштирокида “Депутат ва ёшлар” тадбири билан бирга “Биз – мустақиллик фарзандларимиз!”, “Одам савдоси – давр муаммоси”, “Терроризм ва экстремизм – ёшлар келажагига таҳдид” каби тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.

“Энг яхши ёш спорт мураббийи”, “Энг яхши “Камолот” етакчиси”, “Энг яхши намунавий “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман (шаҳар) кенгаши”, “Энг яхши кўмакчи” номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланди.

Фестиваль вилоят марказидаги “Алпомиш” спорт мажмуасида таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт билан якунланТадбирда Сирдарё вилояти ҳокими О.Ашурматов сўзга чиқди.

Top