06:38 / 02.05.2016
4157

Туркиянинг Дижла шаҳрида портлаш содир бўлди

Туркиянинг Диёрбакир вилоятидаги Дижла шаҳри жандармерияси биносида портлаш содир бўлди. Оқибатда 10 нафар ҳарбий жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Воқеа жойида терговчилар иш олиб бормоқда. Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Ҳозирча ҳеч қайси бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Бироқ хавфсизлик хизматидаги манбанинг айтишича, портлашни амалга оширишда "Курдистон ишчи партияси" гумон қилинмоқда.

Бу Туркияда 1 майда содир этилган иккинчи теракт бўлди. 1 май эрталаб Ғазиантепда полиция бўлими яқинида миналаштирилган автомобиль портлатилган ва ундан кейин жангарилар отишма бошлаган. Бу теракт оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 9 киши яраланди.

Top