Иқтисодиёт | 15:32 / 03.05.2016
2707
1 дақиқада ўқилади

Ислом тараққиёт банки Қозоғистонга 300 миллион доллар ажратади

Ислом ташкилотининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича бош ассамблея таъсисчилари сессияси давомида Қозоғистон ҳамда Ислом тараққиёт банки ўртасида умумий суммаси 300 миллион доллардан ортиқ шартнома имзолашди. Бу ҳақда kaxpravda.kz хабар қилди. 

Ислом тараққиёт банкидан давлат кафолати остида маблағ жалб этилиши тўғрисидаги келишув сув хўжалиги соҳасидаги иккита лойиҳа: қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш ва ерларни суғориш тизимини қайта тиклашни амалга оширишга йўналтирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш