Жамият | 12:13 / 04.05.2016
5948
2 дақиқада ўқилади

Бавария мактаб дастурига Гитлер китоби киритилиши мумкин

Бавария парламенти Адольф Гитлернинг “Менинг жангим” (Mein Kampf) китобини мактаб дастурига киритиш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Мажлисда депутатлар “Майн камфт”ни замонавий тарихчиларнинг аннотациялари билан таълим дастурига киритиш ва агар киритилса, ўқитувчилар китоб ҳақида қандай ўргатишлари лозимлиги тўғрисида муҳокама қилди. 

Китобни дастурга киритиш тарафдорлари асар ҳақида тарихий жараённинг муҳим бир қисми экани ҳамда ёшларни миллий-социализм ғояларига “иммунизациялаш” заруратини уқтиришга уринишди. 

Яҳудийлар жамоаси вакиллари эса китоб ҳеч қандай фойдали билимлар беролмаслиги, у фақатгина нафратдан иборатлигини тушунтиришди. 

 “Майн камфт” муаллифлик ҳуқуқи 70 йилдан буён Бавария федерал ҳудудига тегишли бўлиб келган. Уни чоп этиш ва сотиш тақиқланган эди. Бироқ эгалик ҳуқуқи муддати ўтгач, 2016 йил январдан бошлаб китоб яна дўкон токчаларида пайдо бўлди ва дарров бестселлерга айланди. 2 минг саҳифалик китобга 3700 та изоҳ киритилган. 

Кўпчилик баварияликлар китобни қайта чоп этиш тўғри мафкурага бўлган қизиқишни сусайтириб қўйиши ва китобга берилган замонавий изоҳлар ўқувчини Гитлер идеяларининг нотўғрилигига ишонтира олмаслигидан хавфсирамоқда.