20:13 / 04.05.2016
5735

Ховербордда учиш бўйича жаҳон рекорди янгиланди

Zapata Racing компанияси асосчиси бўлмиш ихтирочи Фрэнки Запата ўтган шанба куни Гиннес Рекордлар Китобига кирди. У ховебордда 2252 метр узоқликка уча олди (Ховерборд - скейтбордга ўхшаш мослама, ғилдираклари ўрнига иккита антигравиатори бор).

Бунинг учун у ўзи ишлаб чиққан Flyboard Air учувчи скейтбордидан фойдаланди. Аппарат соатига 150 километр тезликда учиш ва 3 километр баландликка кўтарилиш имконига эга. Ёқилғи захираси 10 дақиқалик парвоз учун мўлжалланган. 

Фрэнки Запатанинг сўзларига кўра, Flyboard Air устида ҳали ишлов бериш жараёни давом этмоқда, шунинг учун ҳозирча унда парвозлар унча катта бўлмаган баландликда ва узоқликда амалга оширилади.

Рекорд ўрнатилаётган пайтда француз 50 метр баландликка кўтарилди, унинг учиш мосламаси эса соатига 70 километр тезликка чиқди. 

Ўтган галги рекорд парвоз узоқлиги бор-йўғи 275,9 метр бўлган. Уни ўтган йили канадалик Каталин Александр Дуру ўрнатган эди.

Top