18:05 / 04.05.2016
2984

Huawei G9 смартфони савдога чиқишга тайёр

Huawei компанияси Huawei G9 смартфони тез орада савдога чиқарилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. У анча оммабоп P9 телефонининг соддалашган намунасидир. 

Компания фикрининг тасдиғи сифатида gizmochina.com ресурсига Huawei G9 чиқиши билан намойиш этиладиган тизерни тақдим этган. Унда смартфон орқа томондан кўрсатилади. Суратлардан кўриш мумкинки, Huawei G9 дизайни Р9 телефонини такрорлайди. У, шунингдек, 3 хил тусда: оқ, қора ва тилларангда сотувга чиқарилади. Шу билан бирга, суратлардан Huawei G9 корпуси қандай материалдан ясалганини аниқлаб бўлмайди. Бироқ Хитой регулятори TENAAнинг маълум қилишича, смартфоннинг орқа панели пластмассадан ясалган. 

TENAA сайтида эълон қилинишича, Huawei G9 5,2 дюймли, 1080p ўлчамли дисплей билан жиҳозланган, саккиз ядроли процессор ҳисоблаш ишларига масъул (Kirin 650 бўлиши эҳтимол). Унинг бошқа техник хусусиятларига кўра, смартфон 3 Гб оператив хотира, 13 мп.ли асосий ва 8 мегапикселли олд камерага эга. Батареяси 2900 мА•с га тенг. Янги маҳсулот Android 6.0 Marshmallow операцион тизими билан савдога чиқарилади.

Компания Huawei G9’нинг савдога чиқарилиши муносабати билан ташкил этиладиган маросимда янги планшети ҳақида ҳам эълон қилиши мумкин. Тахминларга кўра, у диагонали 7 дюймли экранга эга бўлади.

Top