10:37 / 05.05.2016
3105

Хитой 2016 йилда авиация инфратузилмалари ривожи учун12 млрд доллар сарфлайди

ХХР ҳукумати жорий йилда мамлакат аэропортлари ва турли авиация инфратузилмаларини ривожлантириш мақсадига 77 млрд юань (11,9 млрд доллар) киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармаси маълум қилди. 

Синьхуа агентлигининг хабар қилишича, бошқарма раҳбарияти 11та янги йирик қурилиш лойиҳаси ва мавжуд инфратузилмаларни реконструкция қилиш бўйича 52та дастурни молиялаштириш ниятида. 

"Фуқаро авиацияси соҳаси, айниқса авиасозлик ҳамда шу соҳадаги илмий-тадқиқот ишлари саноат модернизациясининг ўчоғига айланди. Хитой жамоатчилигининг диққати шунга қаратилган", деб баёнот берган Фуқаро авиацияси бош бошқармаси раҳбари Фэн Чжэнлин.

Бошқарма вакиллари ХХРда 2020 йилгача 66та янги фуқаро аэропортлари қуриб фойдаланишга топширилиши ҳақида маълум қилган эди. Улар орасида Пекиннинг Дасин уездида барпо этиладиган учинчи аэропорти Хитой ҳаво транспорти тарихидаги энг йириги бўлиши хабар қилинган.

Top