17:24 / 05.05.2016
4656

Ўзбекистонда беғараз ёрдам олаётганлар банк комиссиясини тўлашдан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги қарорига кўра, эндиликда Ўзбекистонда беғараз ёрдам олаётганлар банк комиссиясини тўламайдилар. 

Беғараз кўмак олаётган юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш вазифаси Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки ва "Асака" акционерлик тижорат банки бўлинмалари зиммасига юклатилган. 

Мазкур банклар раҳбарияти, беғараз ёрдам ҳисобларига хизмат кўрсатиш бўйича шохобчаларини аниқлаб олишлари керак бўлади. 

Ушбу чоралар, хорижий давлатлар, хорижий ҳукуматлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан юборилаётган беғараз ёрдамларни ҳисоблаш самарасини ошириш ҳамда ноқонуний "ифлос" молиявий маблағларнинг айланиши имкониятлари ва йўлларига барҳам бериш мақсадида қўлланилмоқда, дейилади ҳужжатда.

Top