12:32 / 05.05.2016
4456

Жоди Фостер Ҳолливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди

Ҳолливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида икки карра "Оскар" мукофоти соҳибаси актриса Жоди Фостер ўз юлдузига эга бўлди. Бу ҳақида The Star Online нашри маълум қилди. 

Ҳисоб бўйича бу Шон-шуҳрат хиёбонидаги 2580-юлдуз. Мазкур хиёбонда санъатнинг юксалишига ўз ҳиссасини қўшган, кино ва мусиқа соҳасида муваффақиятга эришган кишилар шарафига "юлдузлар" тақдим этилади. 

Фостер ўзининг 1991 йилда ишланган "Қўзилар сукунати" фильмидаги роли билан машҳур. 

Бундан аввалроқ Лос-Анжелесдаги Шон-шуҳрат хиёбонида бастакор Эннио Морриконе шарафига юлдуз очилганди.

Top