Жамият | 10:02 / 06.05.2016
7152
1 дақиқада ўқилади

Антарктидада 1 тоннадан ортиқ динозавр қолдиқлари топилди

Бутун дунёдан йиғилган олимлар гуруҳи Антарктида экспедицияси давомида 1 тоннадан ортиқ динозавр суякларини топиб олди. Бу ҳақда ABC News хабар тарқатди. 

Маълум бўлишича, устиҳон қолдиқларининг ёши Ер юзида динозаврлар ҳаёти ниҳоясига етган даврга бориб тақалади. Қотиб қолган суяклар тахминан 71 миллион ёшда. 

Қолдиқлари орасида кўплаб сув жонзотларининг бўлаклари топилган. 
Устиҳонлар аввалига Чилига, кейин АҚШга юборилган. Энди улар Пенсильвания штати Карнеги Табиий тарих музейида ўрганилади.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш