Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:15 / 06.05.2016
2765
1 дақиқада ўқилади
Грециядаги қочқинлар лагерида биринчи тўй маросими бўлиб ўтди
Грециянинг Идомени қишлоғидаги қочқинлар лагерида биринчи тўй маросими бўлиб ўтди. Суриялик жуфтлик муҳаббатларини мустаҳкамлашди. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди.
Тантанали маросим палаткаларнинг бирида ўтказилган. Тўйни ташкиллаштиришда лагерь ходимлари кўмак берган. Улар келин-куёвга торт ҳам совға қилишган.

Куёвнинг айтишича, у Германияда уйланиб, янги ҳаёт бошлашга умид қилган ва Грецияда уйланиш унинг хаёлига келмаганди.
Жуфтлик лагерда олти ҳафта давомида қолиб кетгандан кейин ортиқ кутмасликка қарор қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш