Жамият | 07:38 / 06.05.2016
3181
1 дақиқада ўқилади

Обама 58 нафар гиёҳвандфурушни афв этди

АҚШ президенти Барак Обама ахлоқ-тузатиш муассасаларида гиёҳвандфурушлик учун жазо ўтаётган 58 нафар маҳбусни афв қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.   

Маълумотларга кўра, маҳбуслардан баъзилари умрбод қамоқ жазосини ўтаётган бўлган. Обама 1990-йиллардан бери жазо ўтаётган ва нисбатан яқинда қамалган жиноятчиларни озод қилишга қарор қилди. Шундай маҳбуслар орасида кейинроқ сотиш мақсадида 5 кг кокаин сотиб олмоқчи бўлган Кори Говард ҳам бор.

Обама кўпчилик ҳолларда зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган наркожиноятлар учун узоқ муддат қамоқда ушлаб туришдан маъно йўқлигини айтди. Оқ уйда афв этилганларнинг кўпчилиги 2016 йил 2 сентябрда озодликка чиқади.

2014 йилда Обама эскирган қонунлар асосида катта муддатларга маҳкум қилинган жиноятчиларни озод қилишни таклиф қилганди. Обама охирги 2 йил ичида 90 га яқин жиноятчини афв этган.