Иқтисодиёт | 18:19 / 06.05.2016
2806
1 дақиқада ўқилади

Toshiba раҳбари ўз лавозимидан кетади

Япониянинг Toshiba компанияси раҳбари Масаши Муромачи қайта қуриш ислоҳотлари дастури доирасида ўз лавозимидан кетади.

"Ушбу қарор компания бизнесини қайта қуриш ва янги жамоани олдинга бошлаш учун қабул қилинди”, — дейилади маълумотда.

Компаниянинг ижрочи вице-президенти Сатоши Тсунакаванинг хабар беришича, Муромачи ўз лавозимидан жорий йилнинг июнь ойида бўшайди ҳамда Toshiba’нинг маслаҳатчилар кенгаши аъзолигига киради.
Toshiba аввалроқ маш-машалар марказида қолиб кетган эди. Уни фойдалар эълон қилинадиган ҳисоботдаги маълумотларни нотўғри кўрсатганликда ва олти йил давомида банк ҳисоб-рақамлардан пул ечиб келганликда айблашган эди. Шу боис компаниядан бир неча бор 2014-15 йиллардаги молиявий ҳисоботни эълон қилишни сўрашди ва ушбу ҳисобот 7 сентябрда омма эътиборига ҳавола этилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш