Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп фейсбук саҳифасида испан тилида сўзлашувчиларга меҳрини изҳор қилди.
“Синко де Майо (Мексиканинг миллий байрами) муборак бўлсин! Энг яхши тако-боул Trump Tower Grill (Трампнинг ресторани)да тайёрланади. Мен испан тилида сўзлашувчиларни яхши кўраман!”, - деб ёзиб қўйди Трамп.