Light | 10:48 / 07.05.2016
13256
1 дақиқада ўқилади
Поляк гугурт чўпларидан диққатга сазовор жойларнинг аниқ нусхаларини яратмоқда
Польшалик собиқ кончи Януш Урбанский ўзининг азалий орзуси – гугурт чўплари ва елимдангина фойдаланиб, буюмлар, бинолар ва дунёдаги машҳур диққатга сазовор жойларнинг аниқ нусхаларини яратишни рўёбга чиқармоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Урбанский бу машғулот билан Руда-Сленск шаҳридаги уйида шуғулланади.
Польяк ўз "санъат асарларини" яратиш учун ўн минглаб гугурт чўпларидан фойдаланган.
У яратган буюмлар орасида Сан-Францискодаги Олтин дарвозалар кўприги, унинг она шаҳридаги Авлиё Руҳ черкови, Забже шаҳридаги футбол стадиони, шахталар, кемалар, автомобиллар, гитара, шахмат доналари ва тахтаси ҳамда бошқа буюмларнинг нусхаларини учратиш мумкин.