18:32 / 08.05.2016
5744

Тожикистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 500 доллардан пул берилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан мамлакатдаги 639 нафар уруш қатнашчисига 2 минг сомонийдан (255 доллар) пул мукофоти беришга фармон берди.
Маълум бўлишича, республика молия вазирлиги ушбу пулларни мамлакат президентининг захира фондидан олиб, ишлатиши керак бўлади.

Шунингдек, маълум қилишларича, вилоят ва шаҳар раҳбарлари фахрийларга моддий ёрдам кўрсатиб, уларга 1,5 минг сомоний, туман раҳбарлари эса қўшимча 500 сомонийдан бермоқда.
Шунга мувофиқ, Тожикистонда яшовчи 639 нафар фахрийнинг ҳар бири байрам куни муносабати билан 4 минг сомонийдан (510 доллар) мукофот пули олади.

Top