Спорт | 17:39 / 09.05.2016
5523
1 дақиқада ўқилади

Камерунда аёллар футбол жамоаси дарвозабони машғулот вақтида ҳушини йўқотиб вафот этди

Камерундаги аёллар футболида "Фемина Старс" жамоаси дарвозабони Жанин Кристель Жомнанг 8 май куни ўйиндан олдинги машғулот жараёнида ҳушини йўқотиб вафот этган.

26 ёшли Жомнанг ҳушидан кетгач шифохонага олиб кетилган, лекин йўлда унинг жони узилган. Ушбу ёш спортчининг ўлими сабаби сифатида юрак хуружи хасталиги келтирилган.

Бироз олдинроқ, камерунлик яна бир футболчи фожиали тарзда вафот этганди. Бухарестнинг "Динамо" жамоаси аъзоси бўлган камерунлик Патрик Экенг "Вииторул" жамоасига қарши ўйин вақтида ерга қулаган ва шифохонага кетиш чоғида оламдан ўтганди.

Мавзуга оид