Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда камерунлик ва эронлик аёл гандболчилар изсиз ғойиб бўлди
Испанияда гандбол бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида Камерун ва Эрон аёллар терма жамоалари аъзолари изсиз ғойиб бўлди.
Дастлаб Камерун терма жамоасининг 4 нафар вакили - Амели Севани Мвуа, Апполин Мишель Абена Экобена, Ясмин Йотчум ва Жодель Кларис Мажуфан изсиз йўқолган. Улар коронавирусга тест топшириш учун келишмаган. Таъкидланишича, спортчиларни охирги марта 8 декабрда меҳмонхонадан таксида кетишаётганда кўришган.
14 декабрда эса Эрон терма жамоаси вакиласи Шоҳаёҳ Бапирий ҳам ғойиб бўлган. У ўтказилган учрашувлар бўйича ўз жамоаси етакчиси бўлган. 30 ёшли спортчининг йўқолиши тафсилотлари номаълум.
Бапирийнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабар Халқаро гандбол федерациясида тасдиқланган. Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси ушбу ҳолатларни тергов қилиш учун полицияга мурожаат қилган.
Аввалроқ, Токио Олимпиадаси вақтида угандалик штангачи Жулиус Ссекитолеко изсиз йўқолганди. Кейинроқ спортчининг Угандада ҳаёт оғирлиги сабабли у ерга қайтишни истамаётгани ҳақида қолдирган хати топилган.
Мавзуга оид
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон музокаралари қандай кетяпти?
17:48 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон якшанба куниёқ келишув меморандумини имзолаши кутилмоқда – ОАВ
08:34 / 12.06.2026