09:12 / 09.05.2016
16163

ОАВ: бортида танклар бўлган Россия кемаси Сурияга кетаётгани аниқланди

Туркия ОАВи Сурияга кетаётган, бортида танклар борлиги эҳтимол қилинаётган Россия кемаси ҳақида хабар берди. Россиянинг КИЛ-158 кемаси Истанбулдаги бўғозларни ўтиб, Мармар денгизи томон йўл олган. Бу ҳақда Hurriyet турк газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, кема 8 майда маҳаллий вақт билан соат 8:30 ларда пайқалган. Нашр, шунингдек, сайтида Истанбул ёнидан ўтиб кетаётган кема тасвирланган видеороликни ҳам чоп этди. Видеода кеманинг номини кўриш мумкин. Газетанинг таъкидлашича, кема палубасида ниқоб тўри остида икки танк бор бўлган. 

Кемани хавфсизлик чораларига мувофиқ ҳолда Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати кемаси ва полиция вертолёти кузатиб борган.

Top