16:03 / 10.05.2016
11247

Путин Украина ва Грузия президентларини табрикламагани сабаби маълум бўлди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин Ғалаба куни муносабати билан Украина ва Грузия президентларини табрикламаганига изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

“Биласизки, Россия ва Грузия раҳбариятлари ўртасида мулоқот зарур даражада эмас, ёки умуман йўқ. Россия ва Украина раҳбарияти ўртасида ҳам зарур даражада мулоқот мавжуд эмас”, - маълум қилди Песков. 

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон икки томонлама салбий муносабатларнинг ташаббускори бўлмаган. 

Песков Путиннинг давлатлараро салбий муносабатлар халқларнинг илиқ туйғулари ва анъаналарига таъсир этмаслиги тўғрисидаги сўзларини эслатди, шунинг учун президент табриги халққа йўналтирилган.

Top