Жамият | 16:47 / 11.05.2016
15176
2 дақиқада ўқилади

Бу ерларда ёз ифори кезмайди

Фаррер ороллари ҳақида кўпчилик эшитган, аммо бу ердаги ҳаёт, одамларнинг турмуш тарзи ҳақида ҳамма ҳам билавермаса керак. Оролда ҳаёт бир маромда давом этмоқда. Фотосуратчи-энтузиаст Кевин Фейнгнарт бизга Шимолий Европанинг энг четида жойлашган бу ҳудуд ҳаёти ҳақида ўз суратлари орқали ҳикоя қилади.

Маълумот учун: Фаррер ороллари Атлантика океанининг шимолий қисмида, Шотландия ва Исландия оралиғида жойлашган бўлиб, Дания қироллиги таркибига киради. У 18 та йирик ороллардан иборат, аҳолиси сони 48 минг киши.

Борой оролидаги Нордепил қишлоғи.

Фаррер оролидаги Клаксвике аҳоли турар-жойида яшовчи машҳур рассом ва саёҳатчи Тронтур Петурссон.

Фугло оролидаги Чирча қишлоғида қурилган черков. Қишлоқда 9 киши яшайди.

Тьернувик қишлоғида яшовчи Ханс Хейнесен черковда хизмат кўрсатади.

Фаррер оролларидаги энг кўп аҳоли яшайдиган Стреймойе архипелагидаги қора рангли уй.

Биринчи маҳаллий луғат муаллифи Жоан Хендрик Торсхавне ороллари пойтахтида жойлашган уйи деразасидан океанга қарамоқда. Ороллардаги асосий тил – фаррер тили ҳисобланади.

Орол жанубида жойлашган Сандавоавура шаҳрида яшовчи Симук Якобсен тромбонда куй чалмоқда.

Воар оролидаги Гасадалур қишлоғи манзараси. Бу ерда 16 киши истиқомат қилади.

Воар оролидаги яшовчи киши усти хашак билан қопланган уйи томида.

Николай Флак 268 киши яшайдиган Ноульс оролида.

Ноульс ороли одамлари томонидан ясалган қуш ўйинчоғи.

Кай ва Кристин Йоханнессенлар компьютер ўйинлари билан банд. Улар Эстур оролида яшашади ва йигитларнинг бор-йўғи 14 нафар қўшниси бор.

Фаррер оролларидагилар ясаган пичоқ. Улардан кит ови вақтида фойдаланилади.

22 киши ҳаёт кечирувчи яшайдиган Свуйна қишлоғида яшовчи Симун Ханссен.

Фаррер ороллари тасвирланган картина.

Нэс қишлоғилик болалар.

Қорли тоғлар билан қопланган Фуннингур қишлоғида 35 киши яшайди.