13:56 / 11.05.2016
5682

Елизавета II “жуда қўпол” хитойликлардан ранжиди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Британиянинг Хитой Халқ Республикасидаги элчисига нисбатан қўпол муносабатда бўлган расмийлардан ранжиганини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди. 

Қиролича ушбу изоҳни Лондон полицияси раҳбари Люси Д'Орси билан суҳбат чоғида маълум қилди. Ушбу суҳбатни монархнинг расмий оператори суратга олган. 

2015 йилда ХХР раҳбарининг Британияга ташрифи пайтида Д'Орси хавфсизликка масъул бўлганини билган Елизавета II унга: “О, сизга жудаям қийин бўлган экан”, - деди. 

“Улар бизнинг элчимиз билан жуда қўпол муносабатда бўлган”, - деди қиролича Буюк Британиянинг ХХРдаги элчиси Барбара Вудвордни назарда тутиб. 

Д'Орси унинг учун Хитой раҳбарининг ташрифи “жуда оғир синов” бўлганини билдириб қироличага арз қилди. Унга кўра, хитойлик сиёсатчилар “ташриф ниҳоясига етган”ини эълон қилиб, бирданига Д'Орси  ва Вудворд олдидан “шартта кетиб қолишган”.

“Бўлиши мумкин эмас”, - билдирди қиролича.

“Жуда қўпол ва маданиятсизларча”, - қўшимча қилди полиция раҳбари.

Top