Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:35 / 11.05.2016
2242
1 дақиқада ўқилади
Қочқинларнинг Италиядан Польшага кўчиш жараёни тўхтатилди
Қочқинларнинг Италия ҳудудидан Польшага кўчиш жараёни тўхтатилди. Бу ҳақида РАР агентлиги хабар берди.
Агентлик берган маълумотга кўра, қочқинларнинг кўчишини тўхтатиш асосан Италия томонидан таклиф қилинган.
"Польша ҳукумати учун устувор бўлган хавфсизлик кафолатларининг йўқлиги бунга сабаб бўлди", - дейилди Польша вазирлигида.
Бундан аввал Ўрта Ер денгизи орқали Европага ўтишга ҳаракат қилган 1250 нафар муҳожирнинг номсиз қабрларда дафн этилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш