09:46 / 11.05.2016
5180

"Обамка" музқаймоғи ишлаб чиқарилиши тўхтатилди

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обаманинг номига ўхшаш "Обамка" музқаймоғи ишлаб чиқаришни бошлаган Красноярскнинг "Славица" компанияси музқаймоқни ишлаб чиқаришдан воз кечди, деб хабар бермоқда маҳаллий Chelny-biz нашри. Компания вакили "Обамка" бренди остида ишлаб чиқарилган музқаймоқ партияси фақатгина синов тарзида ишлаб чиқарилгани, компания эса ирқчиликда айблангандан кейин музқаймоқни бошқа ишлаб чиқаришни истамаётганини маълум қилди. 

Нашрнинг таъкидлашича, "Обамка" ғарбда алоҳида эътибор тортган. Етакчи хорижий нашрлар, жумладан The Times ва The New York Times нашрлари компанияни бундай номдаги музқаймоқ ишлаб чиқараётгани учун танқид қилишган.

Компания танқид қилинмагунга қадар уни бундай номдаги музқаймоқ ишлаб чиқариш хавотирлантирмаганди, компания вакили эса айнан сиёсий вазият "Обамка"нинг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлганини айтганди.

Музқаймоқ ўрами дизайнида собиқ иттифоқ даврида яратилган "Чунга-Чанга" мультфильмидаги қора танли, чап қулоғида сирға бор бола қиёфаси ишлатилганди. Музқаймоқ ишлаб чиқарилаётгани ва сотилаётгани ҳақидаги хабар 5 май куни пайдо бўлганди.

Top