08:53 / 11.05.2016
3263

Тибетда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Тибетда 5,5 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати хабар қилди. 

Маълум бўлишича, ер ости силкинишлари Чамдо округи Денгчен уездида бўлиб ўтган. Унинг эпицентри эса 7 километр чуқурликда деб белгиланди. 

Қурбон бўлганлар, жабр кўрганлар ва вайронагарчиликлар даражаси хусусида ҳали маълумот берилмади.

Top