07:42 / 11.05.2016
2842

Трамп Ғарбий Виргиния ва Небраска штатларидаги праймеризларда ғолиб бўлди

Дональд Трамп рақиблари президентлик пойгасидан чиқиб кетган ҳолатда АҚШнинг Ғарбий Виргиния ва Небраска штатларида ўтган праймеризларда ғолиб бўлди. Бу ҳақда АҚШ ОАВига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Праймеризнинг дастлабки натижалари сайлов участкалари ёпилгандан кейиноқ пайдо бўлди. Бу натижалар ҳақда АҚШнинг етакчи ОАВи, жумладан CNN, NBC телевомпаниялари, Fox News телеканали, Associated Press агентлиги маълум қилдилар. Бу ОАВга сайлов қўмиталари ва маҳаллий ҳокимият идораларидан маълумотоарп келиб тушади.

Ғарбий Виргиниядаги ҳисоб-китобларга кўра, Трамп 75 фоиз, Небраскада эса тахминан 60 фоиздан кўпроқ овоз тўплади.

Иккала штатдаги натижаларга асосан 70 нафар делегатнинг овози тақсимланади. Ҳозирча улардан 36 нафарининг оқозини ишонч билан Трамп ҳисобига ёзиб қўйса бўлади.

Шунингдек, шу штатларда демократлардан Берни Сандерс етакчилик қилмоқда. Бироқ ҳозирча бу борада аниқ маълумотлар йўқ ҳамда ОАВ ва мутахассисларнинг фикрлари турлича бўлмоқда.

Top