10:38 / 12.05.2016
2565

Тунисда террорчи ҳужуми оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Тунис жанубидаги Татавин вилоятида 11 май куни ўтказилган аксилтеррор амалиёти чоғида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумотига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берди.

ИИВ маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари вилоят аҳоли пунктларидан биридаги кимсасиз уйларда жойлашиб олган бир неча экстремистларга қарши операцияга киришганида жангарилардан бири ўзини портлатиб юборган ва натижада Тунис миллий гвардиясининг икки зобити ҳамда икки аскари ҳалок бўлган.

Отишма вақтида яна бир жангари йўқ қилинган.

Top