17:08 / 13.05.2016
10382

Қодировдан арз қилган кишининг оиласи Чеченистондан депортация қилинди

Россия президенти Владимир Путинга Қодиров устидан арз қилган Рамазон Жалолиддиновнинг оиласи Чеченистондан депортация қилинди. Бу ҳақида "Новая газета" маълум қилди. 

Хабар берилишича, Жалолиддиновнинг турмуш ўртоғи ва фарзандларини Доғистоннинг Хасавюртига олиб бориб "Чеченистонда бошқа қорангизни кўрсатманг" дейишган.

Аввалги хабарларда Чеченистоннинг Шарой тумани Кенхи қишлоғида яшовчи Рамазон Жалолиддинов Путинга Қодировдан арз қилиб, видеомурожаат юборганидан сўнг унинг уйига ўт қўйилгани маълум қилинганди.

Жалолиддиновнинг турмуш ўртоғи ярим тунда уларнинг уйига ниқобли кишилар келиб, "уларни қутқаришга" келишганини маълум қилишганини билдирди. Уларни машинага ўтқазиб, кўприк остида ташлаб кетишган.

Top