15:16 / 13.05.2016
6241

Миробод туманида энг ёмон йўллардан бири таъмирланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги энг ёмон йўллардан бири таъмирдан чиқарилди. Бир неча кун аввал, Меҳржон кўчаси бўйлаб ўтувчи трамвай йўли демонтаж қилинган бўлса, куни кеча уни асфальтлаш ишлари якунланди. 

Меҳржон кўчаси нафақат трамвай йўллари, балки деярли ҳар қадамда учрайдиган ўра ва чуқурликлари билан ҳам ҳайдовчилар орасида машҳур. Ёғингарчилик вақтидаги аҳволи янада ачинарли бўлар, автомобиллар гўёки кўлда сузишга мажбур бўлишарди. 

Бугунги кунда йўл янгича кўринишга эга бўлди. Асфальт қатнов қисмига моҳирона ётқизилган. Ишчиларнинг сўзларига кўра, тез кунларда йўл чизиқлари чизилади, ўртасига темир тўсиқ ўрнатилади.

Top