Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:23 / 14.05.2016
3739
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон ва Эрон қўшма инвестицион кенгаш яратишади
12 май куни Бишкекдаги "Golden Tulip" меҳмонхонасида Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги инвестицияларни илгари суриш агентлиги ва Эроннинг инвестициялар, иқтисодий ва техник кўмак ташкилоти ўртасида қўшма инвестицион кенгаш яратиш бўйича ҳамфикрлик меморандумими имзоланди.
Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бу Меморандумдан мақсад қўшма инвестицион кенгаш яратиш йўли билан икки давлат ўртасида инвестицион ҳамкорликнинг даражасини ошириш ҳисобланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш