Спорт | 08:51 / 15.05.2016
9655
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес "футбол қироли" Пелени ортда қолдирди

"Барселона" ҳимоячиси, 14 майда жамоа таркибида Испания чемпионатини ютган Дани Алвес тарихда энг кўп унвон олган бразилиялик футболчи бўлди.

Бразилиялик футболчи 6 карра Испания чемпиони бўлди. 33 ёшли футболчи умумий ҳисобда ҳозиргача 30 та унвонни қўлга киритди.

Эътиборлиси, Алвес бу борада "футбол қироли" Пелени ортда қолдирди: қиролнинг ҳисобида "бор-йўғи" 29 та унвон бор.