10:43 / 15.05.2016
6179

Дарбантдаги отишма туфайли жароҳатланган полициячилар сони 17 нафар бўлди

Россия таркибидаги Доғистон Республикасининг Дарбант шаҳрида жангарилар билан юз берган отишма натижасида жароҳатланган полициячилар сони 17 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда шаҳар шифохонаси маълумотларига асосланиб, "Интерфакс" хабар тарқатган.

Махсус операция натижасида тўрт жангари йўқ қилинган. Полициячилар томонидан эса 2 қурбон берилган.

Воқеа жойида ёнғин хизматлари иш олиб борган, жангарилар яширинган хонадон ёниб кетган.

Жангарилар қўлга олган Дарбант жиноий қидирув бўлими бошлиғи Муса Мусаевнинг жасади ҳам хонадон ичида қолган. Шунингдек, Тюменлик махсус хизмат жангчиси Виктор Тимофеев ҳалок бўлган.

Бу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Top