Спорт | 12:45 / 15.05.2016
6138
2 дақиқада ўқилади

Луи ван Гаал "МЮ" афсоналарининг танқидларига жавоб қайтарди

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал жамоанинг собиқ футболчилари томонидан билдирилаётган танқидларга муносабат билдирди. У айни вақтда Британиядаги телеканалларда экспертлар сифатида фаолият олиб бораётган собиқ футболчилар, "қизил иблислар"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ва "сариқ иблис" Пол Скоулзга қарата мурожаат қилган.

"Албатта, кейинги ярим йил давомида менинг келажагим хусусида олиб борилган муҳокамалар жонимга тегди. Мен барчага китобни қандай очишни кўрсатиб бердим. Шунга қарамасдан мен ва жамоа доимий равишда ОАВ ҳамда жамоанинг собиқ футболчилари томонидан танқид қилиб келинди. Уларнинг танқидлари жамоага ёрдам бермайди. Мен шу ерда эканман, жамоа курашишда давом этади. Мен ўзимга, "МЮ"га ва шогирдларимга ишонаман", дея ван Гаалнинг сўзларини келтиради Goal.com.

Бугун жамоа АПЛнинг сўнгги турида "Борнмут"га қарши майдонга тушади. Жамоа кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этишга йўлланма берувчи тўртинчи ўрин учун назарий жиҳатдан имкон сақлаб қолган. Бунинг учун "қизил иблислар" ўз учрашувида ғалаба қилиши ва параллел равишда кечадиган "Суонси" ва "Манчестер Сити" учрашувида уэльсликлар ғалабасига умид қилиши керак бўлади.