19:33 / 16.05.2016
9246

iPhone кабелини қандай тузатиш мумкин

Apple аксессуарлари ҳар доим ҳам юқори сифат ва муносиб баҳога эга бўлмайди. Масалан, компания қурилмалари учун оригинал кабеллар жуда тез ишдан чиқади. Бугун биз зиён етган симни қандай қутқариш ва шу билан бирга маблағ тежаш мумкинлиги тўғрисида сўз юритамиз. 

Бугун биз ингичка Lightning ҳажмли iPhone симларига тўхталамиз. Маълумки, улар ҳар доим ҳам узоқ ва сифатли ихзмат кўрсатмайди. Афсуски, компаниянинг Купертинодан келувчи қурилмасига оригинал бўлмаган аксессуарларни қўллашдан ҳимоя киритилган, шу боис симни сақлаб қолиш - асосий вазифа.

Таъмирлаш учун унга мос келувчи диаметрдаги энг оддий иссиқлик таъсирида зичлаштирилган трубаалардан фойдаланиш мумкин. 

Иссиқлик таъсирида зичлаштирилган трубалар - бу симлар ва бошқа электрон нарсалар изоляцияси учун ички диаметри 1дан 110миллиметргача бўлган ингичка пластик трубалар. Иссиқлик юборилганда (зарур ҳарорат 70дан 110 даражагача бўлган ҳароратни ташкил қилади), труба тахминан икки марта сиқилади. Исигандан кейин термозичлашган труба оригинал симнинг барча чизиқларини тўлиқ қайтаради. У узилишларсиз имкон қадар мустаҳкам ўрнашади, диаметрни қанчалик тўғри мўлжалласа, шунчалик маҳкам бириктирилади. 

Суратда 6 миллиметр диаметрли термозичлашган труба кўрсатилган.

Керакли узунликдаги труба бўлагини кесиб оламиз (яъни симнинг бошланган жойидан то изоляцияга зиён етган жойигача 1 сантиметр захираси билан). Трубани эҳтиёткорлик билан улагичга кийдирамиз, қўл ва изолента билан маҳкамлаймиз.

Шундан сўнг исталган иссиқ предмет устида иситамиз: электрик конфорка ёки газ плитаси ва ҳ.к. Эҳтиёт бўлинг: термозичлашган материал худди сим каби юқори ҳароратни ва очиқ оловни ёқтирмайди. Оловдан кўтарилаётган иссиқ ҳароратнинг ўзи етарли. Натижада қайта таъмирланган кабелга эга бўламиз.

Top