Спорт | 22:28 / 16.05.2016
3636
1 дақиқада ўқилади
Моуриньо "Эвертон" билан музокаралар ўтказишдан бош тортди
"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Англиянинг "Эвертон" клубида ишлашга қизиқиш билдирмади, деб хабар бермоқда Sky Sports. "Ирисчалар" вакиллари Моуриньо билан музокаралар ўтказиш таклифи билан боғланишди, бироқ португалиялик мутахассис рад жавобини берди.
Манба маълумотларига кўра, Моуриньо ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед"ни бошқариш илинжида, бироқ манкунианликлар ҳозирча унга шартнома таклиф қилишмади.
Аввалроқ "Эвертон" жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлар сабабли бош мураббийи Роберто Мартинесни бўшатиб юборганди. Жамоа АПЛда 11-ўрин эгаллади ва Англия кубоги яримфиналидан чиқиб кетди.