Ўзбекистон | 23:40 / 16.05.2016
5532
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳукумати KOICA кўнгиллилари учун расмий қабул ташкил этди

2016 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ташаббуси билан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг анжуманлар залида KOICA доирасида мамлакатга келган кореялик кўнгиллилар учун расмий қабул ташкил этилди. 

Мазкур тадбир икки давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга ошириб келаётган KOICA кўнгиллиларини рағбатлантириш ва табриклаш мақсадида ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, ТИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлари ўринбосарлари, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Ли Ук Хен, шунингдек, KOICAнинг Ўзбекистондаги идораси директори, ходимлари ва 26 нафар кўнгилли иштирок этди. Тадбир давомида табрик сўзлари айтиб ўтилди.