Ўзбекистонга учувчисиз қурилмаларни олиб кириш бўйича тақиқ олиб ташланди

Ўзбекистон ҳукумати учувчисиз учиш қурилмаларини мамлакат ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Norma хабар қилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майида қабул қилган 150-қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида»ги 322-қарорига аниқлик киритилган.
322-қарорга кўра, 2015 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш қурилмалари олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланиш ман этилганди.
Аниқлик киритилишича, "Вазирлар Маҳкамаси алоҳида ҳолларда, зарурат туғилган тақдирда қурилмаларни олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат бериши" кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади
Жаҳон | 10:54
-
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди
Жаҳон | 10:13
-
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди
Жаҳон | 10:07
-
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 09:53