Жамият | 15:12 / 17.05.2016
11064
1 дақиқада ўқилади

"Баҳор нафаси" номли симфоник оркестр концерти Фарғона аҳлини ҳушнуд этди

Марказий Осиёда ягона ҳисобланмиш “Ёшлар симфоник оркестри”нинг “Баҳор нафаси” номли концерт-дастури орқали Фарғона аҳли чин санъат намуналаридан баҳраманд бўлишга муяссар бўлдилар.

Отабек Муҳаммадзоҳид талқинидаги “Фасли навбаҳор” таронаси билан бошланган дастур санъати орқали жаҳонга машҳур бўлган Ширин Маматова, Барно Исматуллаева ва бошқа опера хонандаларининг жонли ижролари билан давом этди.

Ўзбек миллий куй ва қўшиқлари, жаҳон опера санъатининг сара намуналаридан ташкил топган дастур 5 000 кишини қамраб олган вилоят театр-концерт саройини ҳақиқий мусиқа кечасига айлантирди.

Фарғонада ёшлар фестивалига старт берилди

Фарғонада «Биз буюк юрт фарзандларимиз!» ёшлар фестивали давом этмоқда