22:11 / 17.05.2016
3799

БМТ 1 июндан Суриянинг қамал қилинган шаҳарларига ёрдам етказишни бошлайди

БМТ 1 июндан Суриянинг қамал қилинган шаҳарларига ҳаводан ёрдам ташлашни бошлайди. Бу ҳақда 17 майда Венада бўлиб ўтган Сурияни қўллаб-қувватлаш халқаро гуруҳи учрашуви натижаларига бўйича якуний баёнотда айтилди

"1 июндан бошлаб агар БМТга кўрсатилган қамал қилинган ҳудудлардан исталганига инсонпарварлик кириши рад этилса, Сурияни қўллаб-қувватлаш халқаро гуруҳи БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастуридан зудлик билан ҳаво кўприклари дастурини амалга оширишни ва барча муҳтож ҳудудларга ҳаводан ёрдам ташлашни сўрайди", дейилмоқда баёнотда.

БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистуранинг айтишича, 18 та қамал қилинган ҳудуддан 12 таси инсонпарварлик ёрдами билан қамраб олинган. Венадаги учрашувда "агар қамал қилинган ҳудудларга қуруқлик орқали бориб бўлмаса, унда ёрдам самолётдан ташланиши ғояси маъқулланади".

"Биз ҳаво операцияларини қуруқлик орқали етиб боролмайдиган барча нуқталарда ўтказиш учун барча вариантларни кўриб чиқамиз", деб айтди де Мистура ва бунга Дайр-аз-Зор шаҳридаги операцияни мисол қилиб кўрсатди, бу ердаги 110 минг кишилик аҳолига ёрдам ҳаво орқали етказилмоқда.

Top