16:09 / 17.05.2016
9141

Красноярск супермаркетларида Ўзбекистон тарвузлари сотила бошланди

Нгс.Новости мухбири «Командор» супермаркетида Ўзбекистондан етказилган полиз маҳсулоти сотилаётганини қайд этган. Савдо марказида аниқлик киритишларича, бу тарвуз Марказий Осиё ҳудудидан келтирилган биринчи партияга тегишлидир. 

Хабар қилинишича, ушбу маҳсулотдан кунига битта ёки иккита сотилмоқда. Савдо дўконлари, тарвуз савдоси мавсумини, асосан, июнь ойи ўрталарида бошлайди. Ўзбекистондан Россияга етказилган тарвузлар 1 килограмми 167,25 рубл (2,5 доллар)дан сотилмоқда, шунга кўра савдо пештахтасидаги 8 кг.лик полиз маҳсулоти нархи 1,3 минг рубль (20 доллар)га тенг. 

«Красный Яр» ва «О'Кей» супермаркетларида эса, ҳозирча Марказий Осиё минтақасидан келтирилган полиз маҳсулотлари йўқлигини маълум қилишган. Аммо «О'Кей»да бир килограмми 199 рублдан (3 доллар) сотилаётган ва узоқ хориждан келтирилган тарвузлар бор. Унчалик катта бўлмаган полиз маҳсулоти, асосан, Аргентина ва Таиланддан олиб келинган. Улар қиш мавсумида ҳам сотилган.

Top